Ўзбекистон | 15:56 / 01.11.2015
3981
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик темирйўлчилар Туркманистонга вагонларни таъмирлаб бермоқда

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва Туркманистон темир йўл транспорти вазирлиги ўртасида Туркманистонга тегишли вагонларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича меморандум имзоланган.

Ушбу ҳужжатга кўра, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан Туркманистонда ҳаракатланаётган барча поездларнинг вагонларига хизмат кўрсатилиши белгилаб олинган.

Маълум қилинишича, Туркманистонга Ўзбекистонда таъмирдан чиқарилган вагонларнинг илк тўплами (20та вагон) етказиб берилган.

Қайд этиш керакки, тегишли меморандум шу йилнинг 8 октябрида Туркманистон президентининг Тошкентга ташрифи вақтида имзоланган.