Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:51 / 01.11.2015
3132
1 дақиқада ўқилади
Сеулда Жанубий Корея, Хитой ва Япония олий раҳбарияти вакилларининг саммити бошланди
1 ноябрь куни Сеулда Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе, ХХР Давлат кенгаши раҳбари Ли Кэцян ҳамда Япония бош вазири Шиндзо Абэ иштирокида уч томонлама саммит бошланди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс хабар берди.
Қайд этилишича, бу ушбу 3 давлат вакиллари ўртасида кейинги 3 йил ичида ташкил қилинган илк учрашув бўлмоқда.
Томонлар турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича муҳокамалар ўтказишни мақсад қилишган.