Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:57 / 02.11.2015
2958
1 дақиқада ўқилади
Экзит-поллар Озарбайжонда ҳукмрон партия 66 парламент ўрнига эга бўлишини башорат қилди
“Янги Озарбайжон” партияси мамлакатда ўтган якшанба амалга ошган сайловлар натижаларига кўра парламентда 66та ўринга эга бўлиши мумкин, дейилади Мустақил тадқиқотлар маркази экзит-поллари тақдим этган маълумотларда.
Илгарироқ партия раисининг ўринбосари Али Аҳмедов “Янги Озарбайжон” ўз ҳисоб-китобларига кўра 70та депутатлик ўрнини эгаллашга умид қилаётганини таъкидлаб ўтган эди.
Озарбайжон парламентида 125 ўрин бўлиб, сайловлар мажоритар тизим бўйича ўтказилади.