Спорт | 10:55 / 02.11.2015
3953
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон вакиллари Доҳадаги енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 4та медални қўлга киритишди

Мусобақанинг сўнгги куни ўзбекистонлик паралимпия спортчилари енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 4х100м эстафета баҳсларида 43.71 натижа билан кумуш медални қўлга киритишди.

Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 1 олтин, 1 кумуш ва 2 бронза, жами 4 медални қўлга киритишди.

Бугун соат 17:40да Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон вакиллари тантанали равишда кутиб олинади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш