Жаҳон | 15:50 / 04.11.2015
5909
1 дақиқада ўқилади

ИШИДнинг Мисрдаги бўлими Синайдаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

ИШИДнинг Мисрдаги бўлими бугун Шимолий Синай вилоятидаги Эл-Ариш шаҳрида амалга оширилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Жангарилар бу теракт худкуш-жангари томонидан амалга оширилгани ҳақида эълон қилишган.

Қайд этиш керакки, Эл-Ариш шаҳри 31 октябрь куни А321 самолёти қулаб тушган ҳудуд яқинида жойлашган.

Бироз олдинроқ, Эл-Аришдаги теракт туфайли 5 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинганди.