Жамият | 18:50 / 04.11.2015
45382
2 дақиқада ўқилади

«Китоб олами» дўкони ҳақида 10 маълумот (фоторепортаж)

Хабарингиз бўлса керак, яқиндагина пойтахтимизда китобсеварлар учун янги маскан ишга туширилган эди. Kun.uz сайти тахририяти мутолаа ишқибозларини мазкур мажмуа фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида фоторепортаж уюштирди. Қўшимча равишда, "Китоб олами" дўконига оид 10та қизиқарли маълумотни тақдим этмоқда.  

1. «Китоб олами» - Ўрта Осиёдаги энг катта китоб дўкони.

2. Мазкур китоб супермаркети 2015 йил 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрида иш бошлади.

3. Савдо мажмуасида 21та бўлим мавжуд.

4. Ўзбекистон ва хориж нашриётларининг 5 мингдан ортиқ номдаги 60 мингта китоби савдога чиқарилган.

5. Мажмуада болалар учун алоҳида зал ташкил этилган бўлиб, китобларнинг асосий қисми ўзбек тилида. Ранг-баранг китоблар, юмшоқ ўйинчоқлар ва бошқалар ажойиб муҳитни яратган.

6. Китоб залида дисклар ва электрон адабиётлар учун алоҳида стол ташкил қилинган.

7. Бу ерда нафақат китоб сотиб олиш, балки хордиқ чиқариш, китобларни мутолаа қилиш, мўъжаз, шинам барда ширинлик ва ичимликлар истеъмол қилиш ҳам мумкин.

8. Залда канцелярия моллари учун ҳам жой ажратилган.


9. Зиё масканига оддий китобсеварлардан ташқари, таниқли адиблар, шоир ва ёзувчилар, журналистлар, санъаткорлар, ўқитувчи-профессорлар ҳам ташриф буюрмоқда.

10. Дўкон манзили: Тошкент шаҳри Мустақиллик кўчаси 6-7-уйлар. Мўлжал: собиқ Консерватория, Амир Темур ва Ҳамид Олимжон метро бекатлари оралиғи.

Суратлар махсус KUN.UZ учун BMG Studio томонидан тайёрланди.

Сураткаш: Мурод Султонов

Тел: +99894 677-60-07