Жаҳон | 00:29 / 04.11.2015
16404
1 дақиқада ўқилади

Путин Россияни қўрқитишни бефойда иш деб атади

Россия президенти Владимир Путин Россияни ҳеч ким қўрқита олмаслигини айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Путиннинг айтишича бу “бефойда ишдир”.

“Бизни кимдир қўрқита олиши борасида мен сизнинг фикрингизга тўлиқ қўшиламан – Россия халқини, Доғистонни эса умуман ҳеч ким ҳеч қачон қўрқитишга муваффақ бўлмаган ва бу юристлар айтгандек, истиқболсиз ишдир”, деб айтди Путин.

Путиннинг айтишича, Россиянинг мақсади “Сурия ва бошқа қаерда бўлмасин авваламбор террорчиликка қарши курашишдан иборат”.

Путин бу ҳақда Доғистоннинг фан, маданият, диний ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари билан суҳбати давомида айтиб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш