Жаҳон | 10:08 / 04.11.2015
2301
1 дақиқада ўқилади

Хитой Тайвань президенти билан тарихий учрашувдан кейин минтақада барқарорлик ошишини кутмоқда

Хитой Компартия марказий қўмитасининг Тайвань бўйича бошқармаси бошлиғи Чжан Чжицзюнь Хитой ва Тайвань етакчиларининг учрашиши ҳақидаги ахборотга изоҳ бериб ўтди, деб хабар берди “Синьхуа” ахборот агентлиги.

Чжицзюннинг айтишича, учрашув Тайвань бўғозининг икки томонидаги давлатлар ўртасидаги ишончнинг ошишига кўмак беради. Бундан ташқари, сиёсатдаги умумий вазиятлар бўйича фикрлар жамланади.

Чжицзюннинг таъкидлашича, учрашув минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги муҳим босқич бўлади.

Аввалроқ Пекин ва Тайвань раҳбарлари 7 ноябрда 1949 йилдан бери биринчи марта учрашишлари маълум қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш