Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 06:20 / 05.11.2015
4542
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Давлат департаменти Россияни Суриянинг Хама ва Хомс вилоятларида артиллерия жойлаштирганликда айблади
АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евроосиё ишлари бўйича ёрдамчиси Виктория Нуланд АҚШ конгрессидаги нутқи пайтида Россия Сурияда, хусусан Хама ва Хомс вилоятларида артиллерия қуролини жойлаштирганини айтди.
“Россия артиллерия жойлаштиришга қарор қилди, бу эса Хама ва Хомс вилоятларидаги вазиятнинг ёмонлашишига олиб келади”, деб айтди Нуланд, бироқ исбот тариқасида ҳеч қандай далил келтирмади.