Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собиқ авиасозлик заводи акциядорлари 2013-2014 йиллар учун дивидентлар тўламасликка қарор қилишди
“Тошкент механика заводи” АЖ акциядорлари – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки ва Давлат рақобат қўмитаси умумий йиғилишда 2013-2014 йиллар учун дивидентлар тўламасликка қарор қилишди.
Йиғилишда 2014 йилнинг соф даромадини (20.5 млрд сўм) 2013 йилнинг тақсимланмаган фойдаси (42.5 млрд сўм) билан қўшиб, қуйидаги тартибда тақсимлашга қарор қилинди:
- 5 фоизини захира капиталини тўлдиришга йўллаш;
- Устав фондига тенг суммани (55.1 млрд сўм) устав фонди капитализациясига сарфлаш;
- Қолган 4.8 млрд сўмни ривожланиш мақсадларида жамият ихтиёрида қолдириш.