Жаҳон | 18:45 / 06.11.2015
4036
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда Boeing 737 самолёти хавфли қўнишни амалга оширди

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳри аэропортига Batik Air авиакомпаниясига тегишли, 6380 рейсини амалга ошираётган Boeing 737 русумли йўловчи самолёти хавфли қўнишни амалга оширди. Самолёт аэропортнинг учиш-қўниш йўлагидан ташқарига қўна олган. Бу ҳақда JakartaGlobe нашри хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, самолётда 160 нафар йўловчи ва экипажнинг 7 нафар аъзоси бўлган.

Бу самолёт Ява оролидаги Жокьякарта шаҳридан парвоз қилганди.

Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ. Барча йўловчилар дарҳол аэропорт терминалига ўтказилган.

Қайд этилишича, қўниш вақтида самолётнинг бурун қисми шикастланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш