Спорт | 09:10 / 07.11.2015
4198
1 дақиқада ўқилади

Неймар: “Мен “Реал”нинг ўйинларини томоша қилишни ёқтирмайман

“Барселона” ҳужумчиси Неймарнинг маълум қилишича, у бошқа жамоалар ўртасидаги учрашувларни томоша қилишни ёқтирмайди.

“Мен “Барселона”дан ташқари бошқа жамоаларнинг ўйинини томоша қилмайман. Бу менга ёқмайди.

Гоҳида дўстларим “Реал”нинг ўйинларини томоша қилиб туришади. Мен уларга қўшиламан, озроқ томоша қиламан, сўнгра кетаман.

Мен “Реал” иштирокидаги учрашувларни бошдан-оёқ томоша қилмаганман. Бу “Сантос”га ҳам тааллуқли. Финалларни ва ўта муҳимларинигина томоша қиламан”, – деди бразилиялик футболчи.