Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:33 / 08.11.2015
2209
1 дақиқада ўқилади
Бельгияда бир неча қария бошқарувини йўқотган автомобиль туфайли ҳалок бўлди
Бельгияда автомобиль бошқарувни йўқотиб, бир гуруҳ қариялар томон йўналди. Натижада икки киши ҳалок бўлди, ўн киши эса жароҳатланди, деб хабар бермоқда Flanders News.
Воқеа қариялар ҳар йили Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларида ҳалок бўлган аскарларни хотирлаб ўтказиладиган маросимга йўл олишган вақтда содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи ўзини ёмон ҳис қилган ва автомобиль назоратини йўқотган.
Ҳалок бўлганларнинг яқинлари билан руҳшунослар иш олиб бормоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш