Жаҳон | 23:16 / 08.11.2015
2413
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Синай хавфсизлиги бошлиғи пора ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Жанубий Синай хавфсизлиги бошлиғи Магди Муса юкларни назоратсиз ўтказиш учун Шарм-ал-Шейх аэропорти ходимлари пора олишган, деган хабарларни инкор этмоқда. Бу ҳақда Sputnik агентлиги маълумотига асосланиб, РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Пора ҳақидаги гап-сўзларнинг бари қуруқ сафсата. Аэропорт бутунлай камера назорати билан қамраб олинган. Аэропортнинг ҳеч бир ходими пора ололмайди. Чунки камералар 24 соат мобайнида ишлайди”, — деди Муса.

У, шунингдек, камералар ёрдамида А321 авиаҳалокатига оид маълумотларни олиш мумкинлиги, аммо улар фақатгина якуни хулосалар чиққачгина эълон қилиниши ҳақида айтиб ўтган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш