Жамият | 23:52 / 09.11.2015
4253
1 дақиқада ўқилади

Олмаота аэропортида 40 минг АҚШ долларини ноқонуний олиб кетаётган йўловчи қўлга олинди

Олмаота—Урумчи йўналишида учувчи йўловчи Олмаота аэропортида декларацияси тўлдирилмаган йирик қийматга эга чет эл валютаси билан қўлга тушди. Бу ҳақда Қозоғистон чегара хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Йўловчи эркак 6 ноябрь куни Урумчига учиб кетиш чоғида қўлга олинган.

"1985 йилда Қозоғистонда туғилган фуқаро декларацияси тўлдирилмаган 39500 АҚШ доллари ва 20120 тенгени ноқонуний равишда олиб кетаётган вақтда қўлга олинди”, — дейилади маълумотда.