Жаҳон | 01:27 / 09.11.2015
4502
1 дақиқада ўқилади

Путин Россия ҳудудидан Мисрга бўладиган парвозларнинг вақтинчалик бекор этувчи фармонга имзо чекди

Россия президенти Владимир Путин 8 ноябрдан бошлаб Россия ҳудудидан Мисрга бўладиган парвозларнинг вақтинчалик бекор этилиши тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Мазкур фармон мамлакатнинг ҳуқуқий ахборотлар расмий интернет порталида эълон қилинди.

“Россия авиакомпанияларига Россия Федерациясидан Миср Араб Республикасига фуқароларни (шу жумладан, тижорий) ташуви вақтинчалик тақиқланади”, — дейилади мазкур ҳужжатда.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия федерал хавфсизлик хизмати томонидан илгари сурилган А321 ҳалокати ўрганилгунга қадар Миср билан авиахабарларни тўхтатиш ҳақидаги ғояни рад этган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш