Спорт | 12:49 / 09.11.2015
6802
1 дақиқада ўқилади

Сардор Рашидов «Ал-Жайиш» таркибида яна бир марта дубль қайд этди

Қатарнинг “Ал-Жайиш” клуби ҳужумчиси, ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов ўз жамоаси таркибида яна бир бор дубль қайд этди.

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Қатар Юлдузлар лигасининг 29 октябрь куни ўтказилган 7 тур учрашувида, “Ал-Вакраҳ” жамоасига қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, иккита гол киритган ҳамда жамоасига ғалаба келтирганди.

7 ноябрь куни ўтказилган навбатдаги турда Рашидов “Ал-Месаймир” клубига қарши майдонга тушиб, иккита гол уришга муваффақ бўлди. У 14 ва 36-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди. Ўйинда “Ал-Жайиш” 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

Энди Рашидовнинг голлари сони 6тага етди. Унга бу натижа учун 7 учрашув ўтказиш кифоя қилди.

Ал Жайиш - Ал-Месаимер 5:2
Голлар: Ромарио (10), Сардор Рашидов (13, 36), Мажид Муҳаммад (87) - Абдулраҳмон Саид (35) Эривелто Силва (85)