Жаҳон | 20:07 / 10.11.2015
4499
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Кувайт мақсадлар ҳақида меморандум имзолашди

Россиянинг “Рособоронэкпорт” корхонаси ва Кувайт Мудофаа вазирлиги 10 ноябрда мақсадлар ҳақида меморандум имзолашди.

Ҳужжатнинг имзоланиши Россия президенти Владимир Путиннинг Сочида Кувайт амири Сабоҳ Ал-Аҳмад Ас-Сабоҳ билан ўтган музокаралари натижаларига кўра бўлиб ўтди.

Аввалроқ Кувайт элчихонасида музокаралардаги мавзулардан бири ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўлиши айтилганди.

Бир қатор ҳарбий экспертларнинг фикрича, Кувайт замонавий қурол-аслаҳа сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда ва истиқболда Россия билан С-300 зенита-ракета мажмуалари, 4++ авлоддаги Су-35 қирувчи самолётлари, турли вертолёт ва бошқа ҳарбий техника сотиб олиш бўйича шартномалар имзолаши мумкин.

Таҳлилчиларнинг айтишларича, Кувайт Россиянинг ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги кўп йиллик ишончли ҳамкорларидан ҳисобланади ва унинг ҳарбий техника сотиб олиш борасидаги исталган сўрови максимал қисқа муддатлар ичида кўриб чиқилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш