Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:54 / 10.11.2015
3020
1 дақиқада ўқилади
Turkish Airlines Шарм-аш-Шейхга бўладиган барча парвозларни 16 ноябрга қадар бекор қилди
Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси Шарм-аш-Шейхга бўладиган парвозларни 16 ноябрга қадар бекор қилди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинган.
“Хавфсизликни таъминлаш мақсадида Tuirkish Airlines самолётлари 16 ноябрга қадар Шарм-ал-Шейхга бўладиган парвозларини тўхтатади”, — дейилади маълумотда.
Аввалроқ Turkish Airlines авиакомпанияси кундуз кунлари Шарм-ал-Шейхга бўладиган парвозлар сонини чеклаган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш