Жамият | 20:42 / 11.11.2015
18569
2 дақиқада ўқилади

Эрнинг туғаётган рафиқаси ёнида олган селфиси интернетда машҳурлашиб кетди

Туғруқ хонасида ўз рафиқаси фарзандини дунёга келтираётган ҳолатни селфига муҳрлаган эр интернетни "забт этди".

Daily Mail нашрининг хабарига кўра, бу селфи муаллифи америкалик Гил Солано ҳисобланади. У ўзининг ғаройиб селфисини Reddit сайтига жойлаштирганидан кейин машҳурликка эришган.

Соланонинг айтишича, бундай қилишни ундан рафиқаси илтимос қилган. Унинг рафиқаси, бундай муҳим вақтнинг фотолентага муҳрланишини истаган.

Ушбу селфида Солано кулиб тургани, унинг ортида эса рафиқаси Сарани тўлғоқ тутаётгани тасвирланган. Суратда унинг оғриқдан азоб чекаётганини кўриш мумкин.

Сара қиз туққан ва чақалоқнинг вазни 3,3 кг чиққан.

Қайд этилишича, бу сурат сайтда 1,5 млн мартадан ортиқ кўрилган.

"Мен бу суратни қизимнинг акаларига кўрсатаман, улар ҳамиша бу қандай бўлишига қизиқишарди", дейди Солано.

Унинг айтишича, бу суратни рафиқасида ҳам енгил табассум пайдо қилган.

"Энди, рафиқам қизалоқни овқатлантириш билан банд, мен эса бу вақтда сизларнинг сурат остидаги барча изоҳларингизни ўқиб чиқаман", дейди Солано.

Mashable нашрида айтилишича, қизалоққа Ева исмини қўйишган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш