Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:29 / 11.11.2015
2449
1 дақиқада ўқилади
Тошкент шаҳрида контрафакт маҳсулотларга қарши кураш бўйича семинар бўлиб ўтади
2015 йилнинг 18-19 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Муаллифлик ҳуқуқи соҳасида замонавий тенденциялар ва контрафактга қарши кураш”мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ушбу сменар Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган.
Семинарда соҳанинг халқаро ва миллий экспертлари ҳамда мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этадилар, дейилади агентлик матбуот хизмати тақдим этган маълумотда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш