Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 10:17 / 12.11.2015
6368
1 дақиқада ўқилади
Ангрен шаҳрида 5 ўсмир бегона уй ичидан 14та тилла буюмни олиб чиқиб кетди
Ангрен шаҳрида содир этилган босқинчилик ҳақида ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, Насиба исмли фуқаронинг уйига 5 нафар шахс бостириб кириб, 300 доллар, 350 минг сўм, 2та телефон аппарати, 2та видеокамера, 1 дона фотоаппарат ва 14 турдаги заргарлик буюмларини олиб чиқиб кетган.
Ички ишлар идоралар ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида жиноят тезда фош этилди. Босқинчиликни 18-21 ёшлар атрофидаги ангренлик йигитлар содир этгани маълум бўлди.
Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилди.