Жаҳон | 15:43 / 12.11.2015
4408
1 дақиқада ўқилади

Финляндияда мусулмонлар сони православ сонидан ортиб кетди

Қочқинлар оқимининг кучайиши натижасида Финляндияда мусулмонлар сони православ сонидан ортиб кетди. Бу ҳақда Yle нашри хабар бермоқда.

Финляндияда айни кунларда 70 минг мусулмон истиқомат қилмоқда, ва бу миқдор келажакда ўсиб бораверади. Православлар миқдори 61 минг кишини ташкил қилиб, улар, ўз навбатида, 3 черков вакилларидан иборат.

Шу билан бирга, Финляндияга келаётган мусулмонлар орасида ичадиганлари ҳам борлиги айтилмоқда. “Айримлари пиво ичади, лекин ҳеч қайси маст бўлганини кўрмадим”, - деди қочқинларни қабул қилиш маркази директори ўринбосари Йоутсено Яри Кяхкёнен.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш