Жаҳон | 00:57 / 12.11.2015
3814
1 дақиқада ўқилади
Огайода қулаган самолётда тўққиз киши ҳалок бўлганлиги тасдиқланди
Ҳукумат Огайо штатида қулаган майда самолёт бортидаги барча — 9 нафар киши ҳалок бўлганлигини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Associated Press.
Аввалроқ самолёт Акрон шаҳридаги аэропортга қўниш пайтида турар-жой биносига бориб урилгани ҳақида маълум қилинган эди.
Hawker H25 самолёти бортидаги етти нафар йўловчи ва икки нафар учувчининг барчаси ҳалок бўлган. Таъкидлашларича, самолёт бориб урилган уйда ҳеч ким бўлмаган ва у ердан ҳеч ким жабрланмаган.