Жаҳон | 20:37 / 12.11.2015
3653
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони қироли Saudi Arabian Airlines авиакомпаниясини Мисрга парвозларни тўхтатмасликка чақирди

Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд Saudi Arabian Airlines авиакомпаниясини Россия самолёти Мисрда қулагандан кейин Шарм-аш-Шайхга парвозларни давом эттиришга чақирди, деб хабар бермоқда Saudi Press Agency (SPA) ахборот агентлиги.

“Қирол Миср сайёҳлик соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Саудия авиалинияларига Ар-Риёд ва Жиддадан Шарм-аш-Шайхга парвозларни давом эттириш илтимоси билан мурожаат қилди”, дейилмоқда хабарда.

Агентликнинг таъкидлашича, қирол Миср хавфсизлик кучлари ва армиясининг мамлакатда тинчликни таъминлашга қодирлигига тўлиқ ишонишини айтди.