"МЮ" мухлислари: Марсялнинг ЦСКА дарвозасига урган голи октябрнинг энг яхши голи
"Манчестер Юнайтед" жамоаси мухлислари Антони Марсялнинг ЕЧЛ гуруҳ ўйинида ЦСКА дарвозасига урган голини октябрь ойида жамоа футболчилари томонидан урилган энг чиройли гол сифатида топишди.
Франциялик футболчи жамоа сайтида ўтказилган сўровномада 49 фоиз овоз олган.
Бу борада иккинчи ўринни Андер Эррера қўлга киритган ("Эвертон" дарвозасига урилган гол, 37 фоиз). Учинчи ўрин эса Рунига насиб этган ("Эвертон" билан ўйиндаги яна бир гол, 7 фоиз).
Қайд этиш керакки, "қизил иблислар" жамоаси мухлислари янги мавсум учун "Монако"дан сотиб олинган 19 ёшли футболчини сентябрь ва октябрь ойларида энг яхши футболчи сифатида тан олишганди. Унинг "Ливерпуль" жамоаси дарвозасига йўллаган голи эса мухлислар томонидан "сентябрь ойининг энг яхши голи" сифатида тан олинган.