Россиялик автостопчилар Остона шаҳридаги тунни иссиқ бекатда ўтказдилар
Яқиндагина Остона шаҳрининг марказида йўловчиларнинг исиниб туриши учун иссиқ бекат қурилди. Шу кунларда ушбу қурилма автостоп билан саёҳат қилаётган икки нафар россиялик талаба – Артём Прасков ва Валерий Суших исмли читалик блогерларни совуқдан сақлаб қолди.
Йигитлар Россиянинг кўпгина шаҳарларида бўлишган ва Қозоғистонга боришга қарор қилишди. Йигитлар ҳар бир борган шаҳарлари ҳақида ролик суратга олиб, уни YouTubeдаги каналларида жойлаштирадилар.
Саёҳатчилар жамоат транспортида ҳаракатланадилар, овқат ва ётоққа пул сарфламайдилар, уларни бепул овқатлантириб, тунашга жой берадиган яхши инсонларни қидирадилар.
Йигитлар Остонадаги биринчи тунни иссиқ бекатда ўтказдилар. Улар бу ерда исиниб, бепул Wi-Fi’дан фойдалана олдилар.
Бундан ташқари, Қозоғистон пойтахтида автостопчиларни кўп марта тўйиб овқатлантирдилар ва ҳаттоки сочларини ҳам бепулга олиб қўйдилар.