Бекхэм ва Фергюсон жамоаси Манчестердаги хайрия ўйинида ғолиб бўлди (ФОТО + ВИДЕО)
14 ноябрда Манчестерда “Олд Траффорд” стадионида Дэвид Бекхэм ва UNICEF жамғармаси томонидан ташкил этилган хайрия футбол учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Алекс Фергюсон бошқарган Буюк Британия ва Ирландия терма жамоаси ва Карло Анчелотти бошқарган қолган дунё жамоаси иштирок этди. Ўйин 3:1 ҳисобида Фергюсон шогирдлари ҳисобига якунланди. Голларни Пол Скоулз, Дуайт Йорк ва икки марта Майкл Оуэн киритди.
Терма жамоаларга Бекхэм ва Луиш Фигу мураббийлик қилди. Дунё терма жамоасида Зинедин Зидан ва Патрик Виейра иштирок этиши керак эди, бироқ улар Париждаги терактлар туфайли иштирок этишни рад этишди. 1-бўлимда учрашувга Пьерлуиджи Коллина, 2-бўлимда Энтони Тэйлор ҳакамлик қилди. Учрашувнинг 75-дақиқасида Бекхэм ўрнига унинг 16 ёшли ўғли Бруклин майдонга тушди.
Учрашувдан тушган барча маблағлар UNICEF болалар жамғармасига берилади.
Буюк Британия ва Ирландия терма жамоасининг асосий таркиби қуйидагича кўриниш олди: Джеймс, Ф. Невилл, Каррагер, Терри, Кэмпбелл, Бекхэм, Батт, Флетчер, Гиггз, Скоулз, Крауч.
Захира ўйинчилар: Симэн, Э. Коул, Синклейр, Оуэн, А. Смит, Макаллистер.
Қолган дунё терма жамоаси таркибида ушбу ўйинчилар жой олди: ван дер Сар, Кафу, Сильвестр, Коуту, Фигу, Пирес, Клюйверт, Сульшер, Зеедорф, Чжи-Сун, Роналдиньо.
Захира ўйинчилар: Йерро, Йорк, ван дер Гау, Донован.