Спорт | 12:45 / 14.11.2015
3414
1 дақиқада ўқилади

Икер Касильяс терма жамоа таркибида 100 та "қуруқ" учрашув ўтказиб, рекорд қайд этди

Испания ҳамда Англия терма жамоаси ўртасидаги учрашув 2:0 ҳисобида якунланди. Ушбу натижа Испания терма жамоаси дарвозабони Икер Касильяс учун навбатдаги рекорд қайд этиш имконини берди. Касильяс футбол тарихида терма жамоа таркибида 100та учрашувда ўз дарвозасидан гол олиб чиқмаган биринчи дарвозабон бўлди.

Бундан ташқари, “Порту” дарвозабони латвиялик футболчи Виталий Астафьевга тегишли бўлган терма жамоадаги ўйинлар сони бўйича Европа рекорди (165та учрашув) ни такрорлади.