Жаҳон | 14:18 / 14.11.2015
11410
1 дақиқада ўқилади

Жаҳондаги кўплаб бинолар Франция байроғи тусига кирди

Жаҳондаги кўплаб бино ва тарихий обидалар, Парижда бўлиб ўтган терактларга ҳамдардлик ифодаси тариқасида Франция байроғи тусига кирди. Бу ҳақда твиттер фойдаланувчилари хабар бермоқда.

Эйфель минораси мотам рамзи сифатида зулмат қўйнида қолди.

2001 йилда вайрон бўлган эгизак бинолар ўрнида қад ростлаган Бутунжаҳон савдо маркази 1 ҳам француз халқига ҳамдардлик ифодаси сифатида Франция байроғи рангига кирди.

Монреаль аҳолиси ҳам Париждаги ҳужумларга нисбатан ўз ҳамдардлилигини билдирди.

Расмий маълумотларга кўра, Париждаги терактлар натижасида 120 нафар киши ҳалок бўлди. ОАВ хабарига кўра, қурбон бўлганлар сони 150 кишини ташкил этади.