Жаҳон | 21:13 / 14.11.2015
3642
1 дақиқада ўқилади

Кэмерон Британияда терактлар содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Буюк Британияда терактлар содир этилишининг юқори эҳтимоллиги борлигини айтди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. Кэмероннинг таъкидлашича, Британия махсус хизматлари ҳужумларнинг олдини олиш учун максимум саъй-ҳаракатларни амалга оширишмоқда.

Кэмерон мамлакат Париждаги терактларда ҳалок бўлган британияликлар ҳақидаги хабарларга тайёр туриши кераклигини айтди.

Европа давлатларининг полицияси ва махсус хизматлари кучайтирилган тартибда ишламоқда.

Терактлар учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш