Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотадаги Esentai Mall савдо марказида ёнғин рўй бериб, 600 киши эвакуация қилинди
14 ноябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Esentai Mall номли савдо марказида катта ёнғин содир бўлди. Ал-Фаробий кўчасида жойлашган бу бинодан 600 киши эвакуация қилинган. Бу ҳақда шаҳар ФВВ раҳбари Сандугаш Баймухамбетов маълум қилган.
"Шаҳардаги Бостандик тумани, Ал-Фаробий 77/7 манзилида жойлашган 5 қаватли бинода ёнғин бошланиб, унинг 4-қаватини тутун қоплаган. Воқеа жойига ўт ўчириш ва қутқарув хизматлари бўлинмалари етиб борган", дейди у.
Маълум қилинишича, эвакуация қилинганларнинг 180 нафари болалар бўлган. Ёнғин ярим соат ичида бартараф қилинган.