Жаҳон | 15:47 / 14.11.2015
6277
1 дақиқада ўқилади

Россия ҳукумати Сурияда жанг қилиш учун чиқиб кетганларнинг кимлиги номма-ном билади

Россия ҳукумати Сурияга жанг қилиш мақсадида чиқиб кетганларни номма-ном билиб, ушбу шахслар чегараларда пайдо бўлиши биланоқ аниқланиб, назорат остига олинади, дея хабар берди РИА “Новости” Шимолий Кавказ округидаги юқори лавозимли ахборот манбаси маълумотига асосланган ҳолда.

“Кимнинг Сурияга кетганини фамилияма-фамилия, исмма-исм биламиз ва горизонтда пайдо бўлишлари биланоқ тўлиқ кузатилади ва назорат қилинади”, - деди у.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат оилалар билан иш олиб бормоқда, мамлакатга қайтишга ҳаракат қилаётган жангариларга қўшилмоқчи бўлган фуқароларни қўлга олаяпти ва уларнинг барча ҳаракатлари назорат остига олинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш