Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:59 / 15.11.2015
4772
1 дақиқада ўқилади
Ким Чен Ин Башар Асадни Суриядаги “Ўзгаришлар ҳаракати”нинг 45 йиллиги билан қутлади
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Башар Асад, Сурия ҳукумати ва халқини мамлакатда бошланган “Ўзгаришлар ҳаракати”нинг 45 йиллиги билан муборакбод этди. Бу ҳақда ЦТАК ахборот агентлиги хабар бермоқда.
У ўзининг табрик телеграммасида Сурия халқига “янада кўп омад ва душманларга қарши курашда кучли бўлишликни” тилаган. Шу билан бирга у Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлашини ҳам изҳор этган.
Маълумот учун, "Ўзгаришлар ҳаракати”га (The rectification movement in Syria) 1970 йилнинг 16 ноябрида ўша пайтдаги мамлакат мудофаа вазири Ҳофиз Асад бошчилик қилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш