Жаҳон | 08:34 / 15.11.2015
2221
1 дақиқада ўқилади

Обама иқлим масалалари бўйича Парижда ўтказиладиган саммитдаги иштирокини бекор қилмайди

АҚШ президенти Барак Обама Парижда содир бўлган терактларга қарамай, Франция пойтахтида ноябрь ойи охирида бўлиб ўтадиган иқлим масалалари бўйича ўтказиладиган халқаро анжуманда иштирок этишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Reuters.

Бу ҳақда президент маъмуриятидаги юқори мартабали манба маълум қилган.
Франциядаги манбанинг маълум қилишича эса, Францияда саммит ўтиши бекор қилинмайди, хавфсизлик чоралари янада оширилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш