Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 23:55 / 15.11.2015
3426
1 дақиқада ўқилади
Хамес “Реал” таркибида энг кўп маош оладиган футболчи бўлиш истагини билдирди
“Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес жамоа билан шартномасини узайтирмоқчи.
As берган маълумотга кўра, футболчи жамоа таркибида Серхио Рамос ва Гарет Бэйл сингари кўп маош тўланадиган ўйинчилар қаторида бўлишни истайди. У йилига 10 миллион евро ишлаб топишни ният қилган.
Аввалроқ Хамес ва жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитис ўртасида келишмовчилик келиб чиққани ҳақида маълумот тарқатилган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш