Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:40 / 17.11.2015
1716
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Суриядан 10 минг нафар қочқинни қабул қилиш режасидан воз кечмоқчи эмас
АҚШ ҳукумати Париждаги терактларга қарамасдан 2016 йилда суриялик 10 минг нафар қочқинни ўз ҳудудида қабул қилиш бўйича режага ўзгартириш киритмоқчи эмас. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментига асосланиб, Рейтер нашри хабар тарқатган.
"Биз президент айтиб ўтган режа бўйича ҳаракатланишда давом этамиз. 2016 йилда Суриядан 10 минг қочқин қабул қилинади", дейдиАҚШ Давлат департаменти вакили Марк Тонер.
Унинг сўзларига кўра, қочқинлар хавфсизлик нуқтаи назаридан жиддий текширувдан ўтказилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш