Жаҳон | 00:34 / 17.11.2015
4052
1 дақиқада ўқилади

Олланд терроризмга қарши кураш мақсадида Путин ва Обама билан учрашади

Франция президенти Франсуа Олланд яқин кунларда Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Барак Обама билан биргаликда терроризмга қарши кураш масаласида учрашишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Унинг маълум қилишича, у Обама билан Вашингтонда, Путин билан эса Москвада кўришишни режалаштирган.

Олланд бу маълумотни Франция конгрессидаги чиқиши пайтида таъкидлаб ўтган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш