Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:07 / 17.11.2015
3018
1 дақиқада ўқилади
Покистонда поезд ҳалокатга учраб, 9 киши ҳалок бўлди ва 100 киши жароҳатланди
Покистонда ҳаракатланаётган йўловчи поезди издан чиқиб кетди. Бу ҳақда Itele телеканали твиттерида хабар қилинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳалокат оқибатида 9 киши ҳалок бўлган ва 100 киши жароҳатланган.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида поезд ҳайдовчиси ҳам бор.
Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.