Жаҳон | 18:03 / 17.11.2015
7325
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида сув тошқинлари рўй берди
17 ноябрь куни Саудия Арабистоннинг Жидда шаҳри кўчалари кучли тошқинлари қуршовида қолди. Бу ҳақда arabnews.com интернет нашри хабар қилди.
Хабарда келтирилишича, 17 ноябрь куни тонгда Саудия Арабистонининг ғарбий қисмига ноқулай об-ҳаво оқими кириб келди. Шу муносабат билан мамлакат Таълим вазирлиги шаҳарда мактабларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, роппа-роса бир йил муқаддам – 2014 йилнинг 18 ноябрь куни ҳам Жидда шаҳрида кучли ёғингарчиликлар ва сув тошқинлари кузатилган эди.