Спорт | 21:29 / 17.11.2015
4912
1 дақиқада ўқилади

Яман-Ўзбекистон: 0:2 (1- бўлимдан сўнг), Азиз Ҳайдаров терма жамоа таркибидаги илк голини киритди

Қатарда ЖЧ-2018 саралаши доирасида Ўзбекистон ва Яман терма жамоалари баҳс олиб бормоқда. Учрашувнинг биринчи бўлими ўз ниҳоясига етди.

Унда терма жамомиз аъзолари рақиб дарвозасига жавобсиз иккита гол киритди – Азиз Ҳайдаров 8-, Сервер Жепаров 31-дақиқада гол урди.

Таъкидлаш жоизки, терма жамоа сафида 73-учрашувини ўтказаётган Азиз Ҳайдаров ўзининг илк голини киритди.

Биринчи бўлим Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тўлиқ устунлиги остида ўтди.