Ўзбекистон | 10:49 / 18.11.2015
9054
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда “Ўзбекистон ислом ҳаракати”нинг 6 жангариси ўлдирилди

Афғонистонда “Ўзбекистон ислом ҳаракати”нинг 6 жангариси ўлдирилди. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, мамлакатнинг Хост вилоятидаги Кореза қишлоғи яқинида 15-16 ноябрь кунлари коалиция кучлари томонидан ўтказилган амалиёт чоғида жангарилар гуруҳи йўқ қилинган.
Хабар қилинишича, улар орасида 2 нафар аёл ҳам бўлган.