Жамият | 21:52 / 18.11.2015
4571
1 дақиқада ўқилади

Австриялик ўсмирга ИШИД жангариларини мақтагани учун қамоқ жазоси тайинланди

Австрияда 17 ёшли ўсмир ИШИД террорчилари амалга ошираётган жангариликларни мақтагани учун шартли равишда қамоқ жазосига тайинланди, деб хабар бермоқда TheLocal.

Унинг сўзларига кўра, у ҳаёти зерикарли ва мазмунсиз бўлиб қолгани боис Ислом динини қабул қилган. Сўнгра ИШИД террорчилари томонидан амалга оширилган терактларга қизиқиб қолади ва уларнинг ишини фейсбукдаги ўз саҳифасида мақтайди.

Суд жараёни судланувчининг ёшини инобатга олиб, ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди.
Ўсмир 18 ойлик шартли қамоқ жазосини олди. Ҳукм якуний бўлмай, шикоятлар киритиш имконияти яратилди.