Жаҳон | 20:26 / 18.11.2015
5366
1 дақиқада ўқилади

Олланд Россия ва АҚШ билан бирга ИШИДга ҳал қилувчи зарба беришга ваъда қилди

Франция президенти Франсуа Олланд BFM эфирида Россия ва АҚШ билан ИШИДни йўқ қилиш учун кенг коалиция яратишга ваъда берди.

“Мен кейинги сешанба Барак Обама ва Владимир Путин билан бу мақсадга қисқа муддатларда эришиш мақсадида биргаликда ишлашда саъй-ҳаракатларимизни координация қилиш учун Вашингтонга, пайшанба куни эса Москвага бораман. Биз ҳал қилувчи зарбани бериш учун кенг коалиция шакллантиришимиз керак”, деб айтди Париж четидаги Сен-Дени шаҳарчасидаги полиция операциясига изоҳ бериб Олланд.

Олланд жиноятчиларни қўлга олиш ва йўқ қилиш бўйича ўтказилган самарали операция учун ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимларини мақтади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш