Жаҳон | 11:50 / 18.11.2015
3507
1 дақиқада ўқилади

Парижнинг Сен-Дени туманидаги отишма чоғида камида 1 киши ҳалок бўлган

Париж шаҳри шимолидаги Сен-Дени туманида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўтказилган аксилтеррор амалиёт чоғида отишма юз бериши натижасида камида 1 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Liberation нашри хабар тарқатди.

"Маълум қилинишича, Париж шимолида ўтказилган аксилтеррор амалиёти вақтида камида 1 киши ҳалок бўлган", деб ёзилади нашрда.

Ҳалок бўлган шахснинг кимлигига аниқлик киритилмаган, у полициячи, тинч аҳоли вакили ёки террорчи бўлиши ҳам мумкин.

Бироз олдинроқ, террорчи яширингани тахмин қилинган ҳудуд ўраб олингани хабар қилинганди.

Бу ҳудудда Париж терактига алоқадорлиги тахмин қилинган 2 киши яширингани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь оқшомида Парижда содир этилган давомли терактлар туфайли 129 киши ҳалок бўлган, 352 киши жароҳатланган. Шифохонадагиларнинг 99 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш