Жаҳон | 10:13 / 18.11.2015
4336
1 дақиқада ўқилади

Пентагон Россиянинг ИШИДга берган охирги зарбаларини ижобий баҳолади

АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот котиби Питер Кук идора Россиянинг Суриядаги операция доирасида амалга оширилган охирги авиазарбаларни ижобий баҳолашини айтиб ўтди.

Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда. “Афтидан, охирги авиазарбалар ИШИД назорати остидаги туманларга қаратилган эди. Бу яхши”, - таъкидлади у брифинг чоғида.

Кук АҚШ Россиянинг ИШИДга қарши кураш билангина бўлиб, мамлакатда сиёсий барқарорликни таъминлаш масаласини унутмаслигидан умидвор эканлигини айтди. Унинг сўзларига қараганда, бунга Путиннинг Асадга таъсири натижасида эришиш мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш