Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:53 / 18.11.2015
2632
1 дақиқада ўқилади
Россия барча мамлакатлардан А321 ҳалокати айбдорини топишга ёрдам беришни сўради
Россия ТИВ А321 лайнери ҳалокатининг айбдорлари қидирувининг бошланганлигини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида эълон қилинган.
Мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Россия шу муносабат билан “ўзини дўст деб билган барча давлатларга, ташкилот ва шахсларга мурожаат қилар экан айбдорларни топиб, жазолаш учун унга ёрдам беришларини сўраган”.
Маълумотда келтирилишича, қидирув ишлари “айбдорлар қеардан бўлмасин қидириб топилиб, керакли жазо олмагунларига қадар давом этади”.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш