Спорт | 15:35 / 19.11.2015
2614
1 дақиқада ўқилади

Англия майдонларида АПЛнинг 13-тур ўйинлари арафасида Франция мадҳияси куйланади

Французлар мадҳияси "Марсельеза" Англия чемпионатининг 13-турида ўтказиладиган ўйинлар арафасида куйланади. Mirror нашрининг ёзишича, инглизлар шу тарзда Париж теракти қурбонлари хотирасига яна бир бор ҳурмат бажо келтиришади.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрга ўтар кечаси Франция пойтахти Париж шаҳрида ИШИД жангарилари томонидан давомли терактлар содир этилди. Охирги маълумотларга кўра, ушбу хунрезликлар натижасида 129 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 352 нафарни ташкил этади. Жароҳатланиб шифохонага ётқизилганларнинг 99 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш