Жаҳон | 14:47 / 19.11.2015
1973
1 дақиқада ўқилади

Болгарияда Мисрга учаётган самолёт бомба ҳақидаги хабар туфайли қўнишга мажбур бўлди

Польшадан Мисрга учиб кетаётган самолёт унинг бортида бомба борлиги ҳақидаги ёлғон хабар туфайли Бургас аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Болгария матбуоти хабар бермоқда.

“Бомба ҳақидаги сигнал 64 ёшли йўловчидан келиб тушди; уни ҳуқуқ-тартибот органлари сўроқ қилмоқда”, - деб хабар берди “Нова телевизия” телеканали.

Самолёт муваффақият билан қўндирилди, йўловчилар самолёт бортидан эвакуация қилинди. Аксилтеррор режими жорий қилинди, аэропортни полиция ўраб олди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш