Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 13:32 / 19.11.2015
3135
1 дақиқада ўқилади
Guardian: Олланд Обамани ИШИДга қарши кураш стратегиясини ўзгартиришга чақиради
Франция президенти Франсуа Олланд америкалик ҳамкасби Барак Обамани ИШИДга қарши кураш ишини янада жадаллаштиришга чақириши мумкин. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian нашри дипломатик манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Айтилишича, Вашингтонда ўтадиган учрашув чоғида Олланд Обамага инқирознинг нақадар чуқурлигини тушунтиришга ҳаракат қилиб кўради.
“Муаммо шундаки, Париждаги терактлар ва миграцион инқироз вақтимиз йўқлигини, зудлик билан ҳаракат қилиш лозимлигини кўрсатмоқда”, - дейилади суҳбатда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш